Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистондаги ваколатхонага янги раҳбар тайинлади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Синди Малвичинини Ўзбекистондаги ваколатхонанинг янги раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда ташкилот сайтидаги хабарда айтилади.
Малвичини ОТБнинг Ўзбекистондаги фаолиятига раҳбарлик қилади ва 2019-2021 йиллар учун ОТБнинг мамлакат бўйича бизнес-режалар амалиётини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, мамлакат билан шериклик стратегияси устидан назорат олиб боради. ОТБнинг бизнес-режаси ва стратегияси инфратузилмавий инвестициялар, инсон капитали ва хусусий секторни ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ҳамда ижтимоий интеграцияни яхшилаш орқали мамлакатнинг узоқ муддатли ривожини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
«ОТБ Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликка эга, - деди Малвичини. - Мен ушбу ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатни ривожлантириш ҳамда ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам кўрсатишни самарали мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қиламан».
Америка Қўшма Штатлари фуқароси бўлган Малвичини 2005 йилда Осиё тараққиёт банкидаги фаолиятини бошлади ва турли лавозимларда ишлади. Янги лавозимга тайинлангунига қадар, ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари ва раҳбари вазифасини бажарувчи бўлган.
Мавзуга оид
08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
15:43 / 20.11.2024
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди
21:15 / 08.10.2024