Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон энергетикларига “Дамас” хизмат автомашиналари топширилди
Бугун Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бўлимлари ишчи ходимларга қулайликлар яратиш, истеъмолчиларга тезкор хизмат кўрсатиш ҳамда касб байрами муносабати билан “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан ажратилган 10 дона “Дамас” русумли енгил автомашиналари топширилди.

Энди зарур ускуналар билан жиҳозланган автомашиналар - Андижон ЭШЭТК, Андижон Бобур ЭТК, Жалақудуқ, Асака, Пахтаобод, Бўз, Қурғонтепа туман электр тармоқлари корхоналарига, нимстанциялар хизмати, давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатишни ривожлантириш хизмати бўлимларига хизмат қилади.

Техник воситаларини топшириш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори Аҳаджон Жўраевлар соҳа ходимларини касб байрамлари билан қутладилар.





Элмурод Эрматов,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025