Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куба парламенти янги конституция лойиҳасини маъқуллади
Куба Халқ ҳокимияти миллий ассамблеяси (бир палатали парламент) депутатлари 22 декабрда мамлакатнинг янги конституцияси лойиҳасини маъқуллашди. Лойиҳа бўйича референдум 2019 йил февралида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Prensa Latina нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, 583 депутат конституциянинг Куба фуқаролари билан маслаҳатлашиб ишлаб чиқилган янги вариантини қўллаб-қувватлашган.
Янги конституция 24 февралда умумхалқ референдумига қўйилади. Конституцияга киритиш режалаштирилаётган муҳим ўзгаришлар орасида хусусий мулкнинг қисман тан олиниши ва коммунизм қуришдан воз кечиш, президент ва бош вазир лавозимларини таъсис этиш, олий давлат лавозимини эгаллашни 2 та 5 йиллик муддат билан чеклаш кабилар бор. Шу билан бирга янги конституцияда давлатнинг социалистик характерда эканлиги ва коммунистик партиянинг жамият ҳаётидаги бошқарувчи роли ҳақидаги бандлар сақланиб қолинади.
Янги конституцияни ишлаб чиқиш зарурати амалдаги конституция 1976 йилда қабул қилинганидан кейин мамлакатда мухим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар юз бергани сабабли юзага келган. Ҳужжатни тайёрлаш билан апрелда мамлакат етакчиси лавозимини тарк этган, бироқ Куба компартияси марказий қўмитаси биринчи котиби бўлиб қолаётган 87 ёшли Раул Кастро бошчилигидаги махсус комиссия шуғулланган.
Мавзуга оид
13:32 / 10.05.2025
Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 млрд доллардан ортиқ сармоя киритяпти
09:15 / 15.01.2025
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
13:36 / 01.12.2024
Ўзбекистонликлар Конституция куни муносабати билан неча кун дам олади?
14:18 / 11.11.2024