Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй: Трамп Сурия бўйича қарорини бекор қилмайди
Оқ уй ходимлари аппарати раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Мик Малвэнининг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги қарорини бекор қилмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Трамп бошидан «Сурия Араб Республикасида қўшинларни абадий сақлаб қолишни» истамаслиги ҳақида маълум қилган.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ президентининг қарори ушбу масала бўйича икки йиллик иш натижаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Суриядан транспорт ва техникани олиб чиқиб кетаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025