Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қашқадарёлик шахс фуқарони 150 минг долларга «ухлатди»
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 2018 йил 7 ноябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил июнь ойида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи З.Б. Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган “Корзинка” супермаркети олдида таниши, Қорасув 1-даҳада яшовчи М.М.га Қашқадарё вилоятидан гўшт маҳсулотларини олиб келиб, Тошкент шаҳрида биргаликда сотишини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс алдов йўли билан ундан 150 000 АҚШ долларини олиб кетган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида З.Б. қўлга олинган.
Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025