Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда 50 йил ичида бирор марта қоида бузмаган ҳайдовчи топилди
БААда 50 йил ичида бирор марта йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчи топилди. Бу шахс 78 ёшли Саид Рашид Аҳмад Болхун бўлиб, у ҳайдовчилик гувоҳномасини 1969 йилда олган. Рас-Ал-Ҳайма амирлиги полицияси бу ўзига хос натижани махсус совға билан қайд қилди.
Амирлик полициясининг марказий тезкор бошқармаси бош директори Муҳаммад Саид Ал-Ҳумоий Болхун мисоли ҳайдовчиларни “қоидаларга амал қилиш”га ундашда ёрдам беришини айтган. Болхуннинг ўғли отасининг ушбу натижасини Гиннесс рекордлар китобида қайд қилиш лозимлигини айтган.
БААда батартиб ҳайдовчилик учун рағбатлантириш тизими – “оқ баллар” мавжуд. Ҳайдовчи жаримасиз юрган ҳар бир ой учун 2 балл олади. Ҳайдовчилар кичик қоидабузарликлар учун жаримани шу баллар ёрдамида тўлашлари, агарда йил давомида 24 балл йиғсалар, полиция департаменти томонидан турли совғалар билан тақдирланишлари мумкин.
Жумладан, жорий йил баҳорида Дубай полицияси икки нафар саранжом ҳайдовчига соф олтиндан ясалган ўйинчоқ машиналар совға қилган.
Бироқ дунёда бунинг аксига мисоллар ҳам талайгина. Мисол учун, Германияда 18 ёшли ўсмир ҳайдовчилик гувоҳномасини олгандан 49 дақиқа ўтибоқ ундан маҳрум этилган. У гувоҳномани олиш учун имтиҳонни муваффақиятли топширгач, буни дўстлари билан нишонлашга қарор қилиб, икки марта тезликни белгиланган меъёрдан оширган.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди
18:41 / 16.05.2025