Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда юз берган цунами қурбонлари сони 400 кишидан ошди
Индонезиядаги ҳалокатли цунами қурбонлари сони 429 нафар кишига етди. Бу ҳақда The Canberra Times хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қидирув-қутқарув амалиёти пайтида цунамининг янги қурбонлари топилган.
Шунингдек, нашрдан қўшимча қилишларича, Индонезия ҳукумати қутқарув амалиётида бошқа давлатлар ёрдамини қабул қилиш ниятида эмас.
Аввалроқ, цунами қурбонларининг сони 373 кишига етган маълум бўлганди. Таъкидланишича, табиий офат оқибатида 1400 дан ортиқ киши зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Индонезиядаги цунами оқибатлари ҳақида фоторепортаж тақдим этилганди.