Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда таркибида олтин бўлган тош ўғрилари қўлга олинди
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида Навоий кон металлургия комбинати тасарруфидаги Жанубий кон бошқармасига қарашли 4-сонли Гидрометаллургия заводининг “Маъдан майдалаш” участкасининг уч нафар ишчиси жиноий тил бириктирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар шу йилнинг 23 декабрь куни умумий қиймати 6 961 035 сўмлик таркибида 20,67 гр. олтин моддаси бўлган 386 кг. маъданли тошларни ўғирлаб чиқиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025