Жамият | 15:11 / 26.12.2018
5289
3 дақиқада ўқилади

«East Telecom»да акциялар! Фақат бу сафар хайрия мақсадида

Ўз соҳасида инновацион ечимлар билан танилган «East Telecom» компанияси бу йилги янги йил байрамини ҳар доимгидан ўзгача тарзда нишонлашга қарор қилди.

Фото: East Telecom

20 декабрь куни «East Telecom» компанияси жамоаси Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «Тошкент вилояти 1-сонли руҳий касалликлар шифохонаси»га ташриф буюрди. Жамоа аъзолари шифохонада даволанаётган болаларни кириб келаётган Янги Йил байрами билан табриклаб, келажакда омад ёр бўлишини ва барча тилаклари амалга ошишини тиладилар.

Албатта, компания томонидан тақдим этилган турли-туман совғалар болажонларга хушнудлик улашди.

Фото: East Telecom
Фото: East Telecom
Фото: East Telecom
Фото: East Telecom

Сўнгра шу шифохонада ишлаётган ҳамшира ва ходимларга бу савобли ишларида матонат тилаб, ташаккурлар билдирилди ҳамда болалар билан хайрлашилди.

«East Telecom» компаниясида хайрия акциялари уюштириш анъанага айланган ва компания томонидан ҳар йили ўзига хос тадбирлар ўтказилади. 2018 йил март ойида Оқтўба вилоятида юз берган автоҳалокат қурбонлари, 52 нафар юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳам ҳамдардлик билдирилиб молиявий ёрдам кўрсатилгани шулар жумласидандир.

Фото: East Telecom
Фото: East Telecom
Фото: East Telecom
Фото: East Telecom

«East Telecom» янги йил арафасидаги хайрия акциялари доирасида қуйидаги муассасаларга ташриф буюрди:

1. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Халқобод ҚФЙ

«Тошкент вилояти 1-сонли руҳий касалликлар шифохонаси»;

2. Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Ибн Сино кўчаси 22-даҳа

«Шикастланган болалар учун мактаб интернати»;

3. Тошкент вилояти, Бўка тумани

Кам таъминланган оилалар хонадонлари;

4. Тошкент вилояти Янгийўл тумани

“Гўдаклар уйи”.

Эзгу ниятлар истагида бўлган «East Telecom» хайрия акцияларини келгусида ҳам давом эттириш, ҳаёт синовлари туфайли кўнгли ўксик инсонларга далда бўлиш ниятида!

Фото: East Telecom
Фото: East Telecom
Фото: East Telecom
Фото: East Telecom
Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид