Forbes Ҳолливуднинг ортиқча баҳо бериб юборилган актёрларини маълум қилди
Forbes журнали экспертлари Ҳолливуднинг ортиқча баҳо бериб юборилган актёрлари рейтингини тузишди.
Рўйхатнинг биринчи ўринида Мэттью Макконахи жойлашди. Актёрнинг “Қоронғи минора” фильмидаги роли учун тўланган ҳар бир доллардан фильм ижодкорлари бир доллару ўн цент даромад олишган.
Ундан кейинги ўринда Кристиан Бейл (унинг "Ҳокимият" фильмида олган гонорарининг ҳар бир долларидан 1 доллар 50 цент келган) ва Мэтт Деймон (унинг "Дэдпул-2"даги роли учун тўлаган ҳар бир долларидан ижодкорлар уч доллар етмиш цент олишган) жойлашди.
Харажатни "қоплайдиган" актёрлар эса Жереми Реннер ва Марк Руффало бўлди. Уларга сарфланган ҳар бир доллар продюсерларга мос равишда 82 доллар 70 цент ва 80 доллар 20 цент олиб келган.
Мавзуга оид
20:42 / 06.10.2024
Forbes энг кўп маош оладиган давлат раҳбарларини эълон қилди
21:08 / 26.09.2024
«Газпром» Россиянинг сердаромад компаниялари рўйхатидан тушиб кетди
22:27 / 10.08.2024
Forbes АҚШдаги президентлик пойгасининг «энг қашшоқ» иштирокчиси номини маълум қилди
12:13 / 24.07.2024