Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда катта партиядаги «Трамадол» таблеткалари ушланди
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари ҳамда вилоят ДХХ билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрининг Ғалаба кўчасида олиб борилган тадбир натижасида фуқаро М.Ш.дан 380 дона «Конволюта», 3800 дона «Трамадол» таблеткалари олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Фуқаро М.Ш. билан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида у таркибида наркотик моддалар бўлган мазкур «Трамадол» таблеткаларини фуқаро Б.М.дан олганини айтган. Фуқаро Б.М.нинг таниши Х.У.нинг уйидан эса жами бўлиб 2542 дона «Конвалюта» ва 25420 дона «Трамадол» таблеткасини топилган.
Тадбир натижасида таблеткалар ғайриқонуний равишда сотилиши ва одамларни заҳарлашининг олди олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025