Ўзбекистон | 21:45 / 29.12.2018
24534
2 дақиқада ўқилади

UMS компанияси ўз савдо белгисини ўзгартиради

UMS компанияси босқичма-босқич ребрендинг ўтказишни бошлади. Мобил оператор ўз савдо белгиси ва бренд қадриятларини янги замон талабларига мослаштириб янгиламоқда, деб хабар қилди компания матбуот хизмати

“Компания жорий фаолияти билан бир қаторда давлат хизматлари операторига айланиб, ҳукумат мобил алоқаси ва криптографик ҳимояланган илк миллий UzChat мессенжерини жорий қилмоқда”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Хабарда айтилишича, UMS платформасида Лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизими, давлат сектори учун блокчейн ечимлар, аҳоли учун рақамлаштирилган давлат хизматлари яратилмоқда.  

“Бундай шарт-шароитларда компания ребрендинги янги ўзгаришларни ифода этиши, компания қадриятларини ғоявий жиҳатдан ва мазмунан ўз ичига олган бўлиши керак. Буни инобатга олган ҳолда UMS мобил операторининг савдо белгисини Mobiuz деб номлашга қарор қилинди. Ребрендинг ишлари декабр ойида, компания номини танлаш, бренд рангларини ва бошқа белгиларни яратишдан бошланди. Ребрендинг босқичма-босқич амалга оширилади”, дейилади хабарда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид