Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» Лондон дербисида ғалаба қозонди ва ўрнини мустаҳкамлади
АПЛнинг 20-тури доирасида Лондон дербиси бўлиб ўтди. Унда «Кристал Пэлас» меҳмони бўлган «Челси» кичик ҳисобда ғалабага эришди.
Учрашувдаги ягона гол 51-дақиқада Нголо Канте томонидан урилди. Унга Давид Луиз ассистентлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «кўклар» ҳисобидаги очколар сони 43тага етди ва жамоа бешинчи ўриндаги «Арсенал» билан орадаги фарқни 5тага етказди. 14-поғонадаги «Кристал Пэлас»нинг ўрни ўзгармай қолди.
«Челси» навбатдаги турда «Саутҳемптон»ни қабул қилади, «Кристал Пэлас» эса «Вулверҳэмптон» майдонига сафар қилади. Икки учрашув ҳам 2 январь куни бўлиб ўтади.
Кристал Пэлас – Челси 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 51 Канте.
Кристал Пэлас – Гуаита, Томкинс, ван Анхолт, Уан-Биссака, Сако, Куяте (Майер, 78), Миливоевич, Таунсенд, Макартур, Заа, Шлупп (Уикхэм, 69).
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Баркли (Ковачич, 88), Жоржиньо, Виллиан (Эмерсон, 82), Канте, Азар, Жиру (Мората, 76).
Огоҳлантириш: Алонсо (10).
Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари
01:58 / 26.01.2025