Трамп Америка сиёсати тарихидаги «энг буюк ёлғончилик» ҳақида гапирди
АҚШ президенти Дональд Трамп сўнгги маълумотлар унинг "Россия билан тил бириктирганлиги ҳақида бирорта ҳам далил" йўқлигини тасдиқлаганини билдирди.
"Россия билан тил бириктириш ҳақидаги сохтакорлик Америка сиёсати тарихидаги энг буюк ёлғончиликдир", деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
Америка раҳбари АҚШ адлия вазирлиги ва ФҚБ президент Барак Обама даврида Хиллари Клинтонга сайловларда ғалаба қозонишга ёрдамлашиш учун суриштирувни сохталаштирганлигини таъкидлади.
АҚШда Россиянинг сайловларга "аралашуви" ва Дональд Трампнинг Москва билан эҳтимолий алоқалари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ишни махсус прокурор Роберт Мюллер ва конгресснинг ҳар икки палатаси олиб бормоқда.
Мавзуга оид
21:12 / 08.06.2023
Ўзбекистон ривожланишнинг қай босқичида: иқтисодиёт, сиёсат ва таҳдидлар
13:12 / 13.03.2023
Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатда Ўзбекистон ким тарафда туриши ҳақида гапирди
20:32 / 09.02.2022
«Юқорига қараманг» — озчилик манфаати устунлиги сабаб содир бўлган Ер ҳалокати ҳақида фильм
22:29 / 18.07.2020