Иско «Реал»дан кетмоқчи эмас

Фото: © Gonzalo Arroyo Moreno / Stringer / Getty Images Sport / Gettyimages
«Реал» яримҳимоячиси Иско Мадрид клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Мен кетмоқчи эмасман. Мен ҳозир «Реал»да жуда бахтиёрман. Мен Мадридда қолишни ва клуб билан совринлар ютишни давом эттиришни истайман», — деган Иско AS нашри мухбирига.
Бундан аввалроқ Исконинг агенти «ПСЖ» президенти билан учрашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида айни вақтда 26 ёшда бўлган Иско 11 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голга узатма берди.
Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси муддати 2022 йилга қадар тузилган.
Кейинги вақтларда у ва жамоанинг янги бош мураббийи Сантяго Солари ўртасида зиддият келиб чиққани, футболчи қишки трансферлар вақтида «Челси» ёки «Манчестер Сити» сафига бориб қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид

17:54 / 18.04.2025
Анчелотти «Реал»дан кетиши кутилмоқда. Унинг ўрнига даъвогарлар маълум

12:20 / 17.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?

03:04 / 17.04.2025
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди

20:31 / 16.04.2025