Жаҳон | 17:11 / 01.01.2019
10628
2 дақиқада ўқилади

Магнитогорскдаги фожиада Тожикистон фуқароси жароҳат олган

Фото: Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси дипломатлари Магнитогорскда кўп қаватли уй йўлагининг қулаши оқибатида жонлантириш бўлимига ётқизилган мамлакат фуқаросига зарур ёрдам кўрсатмоқдалар, унинг оила аъзоларини қидириш давом этяпти. Бу ҳақда ТАСС Тожикистоннинг Россиядаги элчихонасига асосан хабар берди.

«Мавжуд маълумотга кўра, Тожикистоннинг бир фуқароси жонлантириш бўлимида қолмоқда, унинг аҳволи жуда оғир. Бу шахснинг оила аъзолари қаерда экани номаълум, катта эҳтимол билан, улар вайроналар остида қолган, - дея таъкидлаб ўтди дипломатик ваколатхона вакили. - Бизнинг ходимларимиз зарур ёрдам кўрсатмоқда».

«Элчихона ходимлари кечадан бери Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа вазирликлар билан алоқада бўлиб турибди. Консуллик округига Магнитогорск шаҳри кирувчи, бизнинг Екатеринбургдаги бош консулимиз ҳам тегишли органлар билан алоқада ҳамда фожиа юз берган жойда», - дея қўшимча қилиб ўтган суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли уй қулашининг фожиали оқибатлари муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга чуқур ҳамдардлик билдирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид