Спорт | 20:20 / 03.01.2019
8919
2 дақиқада ўқилади

30 йил олдин France Football «Супер Олтин тўп»ни топширди

1989 йили France Football нашри XX асрнинг энг яхши футболчисини аниқлаш ва унга «Супер Олтин тўп»ни топшириш мақсадида сўровнома ўтказди.

Унда «Реал» ҳужумчиси Альфредо Ди Стефано, «Аякс» ва «Барселона» ҳужумчиси Йоҳан Кройфф, «Ювентус» ҳужумчиси Мишель Платини иштирок этишди. Сўровнома натижаларига кўра, Ди Стефано катта устунлик билан ғалаба қозонди.

Сабаби кўп эди: Ди Стефано 8 марта Испания чемпиони бўлган, 1 марта Кубокни қўлга киритган, 5 марта Европа Чемпионлари Кубогида, 2 марта Қитъалараро Кубокда ғалаба қозонган. 1957 ва 1959 йилларда «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Қайд қилиш жоизки, ўша пайтда журнал фақат европалик футболчиларни тақдирлаган. Шу туфайли, Марадона ва Пеле сўровномада иштирок этмаган. Бу эса мухлислар ва мутахассислар эътирозига сабаб бўлган.

1999 йили France Football бу баҳсларга чек қўйиш мақсадида, «Асрнинг энг яхши футболчиси» сўровномасини ўтказди. Унда «Олтин тўп»нинг 34 нафар соҳиби иштирок этди. Бу сафар катта устунлик билан бразилиялик Пеле ғалаба қозонди. Диего Марадона иккинчи, Йоҳан Кройфф учинчи бўлди. Ди Стефанога тўртинчи ўрин насиб қилди.

Мавзуга оид