Жаҳон | 07:28 / 03.01.2019
7422
1 дақиқада ўқилади

Нигер армияси “Боко ҳаром”нинг 200 га яқин жангарисини йўқ қилди 

Фото: The Guardian

Нигер ҳукумат армияси қуруқликдаги ва ҳаводаги кучларни қўллаган ҳолда ўтказган катта кўламли операция вақтида “Боко ҳаром” радикал гуруҳининг 200 га яқин жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, армия жангариларнинг Нигернинг жанубидаги Чад кўлидаги позицияларига ҳужум қилган. Операция 28 декабрда бошланган. Нигер армияси асосий зарбани Комадугу дарёси водийсидаги ҳамда Чад кўлидаги ороллардаги жангариларга берган.

Кузатувчиларнинг маълум қилишича, жангарилар дарё ва сув ҳавзалари яқинидаги ботқоқли жойларда ўзига паноҳгоҳлар ва қурол сақланадиган жойлар ташкил этади. Нигер расмий вакилларининг таъкидлашича, операция вақтида армия бирорта талофат кўрмаган. 

Декабрь ойида Нигер қўшни Нигериядаги вазиятдан хавотир билдирган. Нигерияда 2018 йил давомида ҳукумат қўшинлари мунтазам жангарилар ҳужумига учраб келган.

Мавзуга оид