Спорт | 10:48 / 03.01.2019
22485
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги илк машғулотларидан фотожамланма

Кеча БААга етиб борган Ўзбекистон терма жамоаси маҳаллий вақт билан соат 18:00дан машғулотларга киришган. 

«Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ. Машғулот биз жойлашган меҳмонхонадан автобусда 20 дақиқалик узоқликда жойлашган БАА футбол ассоциациясига қарашли майдонда ўтказилди. Биринчи кун бўлгани учун футболчиларга кўп юкламалар берилмади. Тўп билан енгил машқлар бажарилганидан кейин, футболчилар икки гуруҳга бўлиниб футбол ўйнашди. Бунда ҳимоядан ҳужумга ўтиш ва рақиб қарши ҳужумга ўтганда ҳимояланиш бўйича машғулот олиб борилди», – деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Қўшимча қилинишича, жамоа сафида барча соғлом, жароҳат безовта қилаётганлар йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубогининг очилиш учрашуви 5 январь куни мезбон БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Эртасига бир кунда учтадан ўйинлар ўтказила бошлайди; сўнгги гуруҳдан жой олган Ўзбекистон илк баҳсини 9 январда Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув терма жамоа қароргоҳи жойлашган Дубай шаҳридан 55 км узоқликдаги Шаржада бўлиб ўтади.

Мавзуга оид