Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиётда давлат аралашуви янада камайтирилади
Иқтисодиётда давлат иштирокининг мақсадини белгилаш ва давлат аралашувини янада камайтириш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.
Ҳужжатга кўра 2019 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат корхонасини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш мақсадларини белгилаш;
белгиланган мақсадларга мувофиқ бўлмаган давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни тақиқлаш;
монополияга қарши органнинг ижобий хулосасисиз давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш амалиётига чек қўйиш;
давлат иштирокидаги барча корхоналарни белгиланган мақсадларга мувофиқлигини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳини тузиш;
хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида пахта тозалаш, ун, ёғ-мой, гўшт-сут, озиқ-овқат саноати ва бошқа шу каби рақобат мавжуд бўлган соҳалар корхоналаридаги давлат улушини сотиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк.
Мавзуга оид
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ
10:21 / 22.04.2025