Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди
Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Минор” жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи охирларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб диний идоранинг Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмонов тайинланганди.
Шундан сўнг, 26 июнь куни пойтахтдаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур диний идора раиси ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, ўз навбатида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.
Мавзуга оид
09:10
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024