Спорт | 11:25 / 05.01.2019
17785
2 дақиқада ўқилади

Бугун Осиё Кубоги старт олади

Фото: the-afc.com

Бугун, 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида қитъанинг энг нуфузли мусобақаси Осиё Кубоги старт олади.

Мусобақани А гуруҳи иштирокчилари БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўйини очиб беради. Ўйин соат 21:00да бошланади.

17-марта ўтказилаётган Осиё Кубогида тарихда илк маротаба 24та терма жамоа иштирок этади. Улар 6та гуруҳга ажратилган бўлиб, 1 ва 2-ўринни эгаллаган, шунингдек 3-ўринни эгаллаган энг яхши 4та терма жамоа 1/8 финалга йўл олади.

Гуруҳлар қуйидагича шаклланган:
А гуруҳи: БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн
B гуруҳи: Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания
C гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон, Филиппин 
D гуруҳи: Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман
E гуруҳи: Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, КХДР 
F гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Уммон, Туркманистон    

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги иштирокини 9 январь куни бошлайди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларининг тақвими:
9 январь, Шаржа, соат 18:30, Ўзбекистон – Уммон  
13 январь, Дубай, соат 21:00, Туркманистон – Ўзбекистон   
17 январь, Ал-Айн, 18:30, Япония – Ўзбекистон 

Осиё Кубоги ўйинлари Абу Даби, Дубай, Ал-Айн ва Шаржа шаҳарларида ўтказилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид