Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» 25 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этмоқда
Испания чемпионатининг 18-турида «Реал» «Сантяго Бернабеу»да «Реал Сосьедад»га ютқазди (0:2).
Бу клубнинг жорий мавсумдаги олтинчи мағлубиятидир. Таққослаш учун жамоа ўтган мавсумда жами 6 марта мағлуб бўлганди.
Мадридликлар 18 турдан кейин 30 очко жамғарган ва турнир жадвалида тўртинчи ўринни «Алавес»га бўшатиб бериб, бешинчи ўринга тушиб кетган. Эндиликда «Реал» турнир жадвали пешқадами «Барселона»дан 10 очко ортда қолмоқда.
Бу жамоанинг XXI асрдаги энг ёмон натижасидир. «Реал» охирги марта 2005/06 йилги мавсумда 18 турда 30 очко жамғарганди. Лекин ўша мавсумда жамоада тўплар нисбати +10 бўлган, жорий мавсумда эса – +3.
Мадридликлар жорий мавсумдаги 18 ўйинда 26 гол уришди. Бу жамоанинг кейинг 25 йилдаги энг ёмон натижасидир. Бундай кўрсаткич охирги марта 1993/94 йилги мавсумда қайд этилган.

Мавзуга оид
09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади
20:38 / 22.05.2025
Модрич «Реал»ни тарк этади
21:21 / 11.05.2025
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди
18:18 / 09.05.2025