Жаҳон | 08:54 / 08.01.2019
8170
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Uber ҳайдовчиси олти кишини ўлдирганини тан олди

Фото: AP

АҚШнинг Мичиган штатида Uber ҳайдовчиси Жейсон Далтон олти кишини ўлдирганини тан олди. Қотилликлар сафар вақтида у томонидан содир этилган. Шунингдек, бу шахс қотилликка уринишни ҳам тан олди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Таъкидланишича, Далтон Мичиган штатидаги Каламазу шаҳрида юз берган отишма билан боғлиқ ҳодисадан уч йил ўтиб ўз айбини тан олди. У суд мажлисида одамларга тўсатдан ҳужум қилишига нима сабаб бўлганини айтмади.

«Ҳа, мен узоқ вақтдан бери буни тан олмоқчи эдим», - деди Далтон.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳайдовчи саккиз кишига қарата ўт очган, улардан олти нафари ҳалок бўлган. Қўлга олинган куни эркак полициячиларга жиноятга Uber иловаси логотипидаги «иблис шакли» туртки бергани, у гўёки унинг ҳаракатларини бошқарганини айтган.

2016 йилда номаълум шахс шаҳар бўйлаб юриб, одамларга қарата ўт очгани хабар берилганди. Бу шахс Uber ҳайдовчиси Жейсон Далтон бўлиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Брюссель суди Uber’ни тақиқлаб қўйганди.

Мавзуга оид