Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бавария» Павар трансферини эълон қилди
«Штутгарт» ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини «Бавария»да давом эттиради.
Айни вақтда 22 ёшда бўлган француз мюнхенликлар клуби билан 5 йиллик шартнома тузган.
«Бавария» спорт директори Хасан Салихамиджичнинг маълум қилишича, Павар янги клубига шу йилнинг 1 июлида келиб қўшилади.
ОАВ маълумотига кўра, «Бавария» жаҳон чемпиони кашфиётларидан бўлган футболчи учун 35 миллион евро тўлаган.
Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган Павар Бундеслиганинг жорий мавсумида 14 учрашувда майдонга тушган.
Мавзуга оид
07:58 / 05.05.2025
«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди
12:21 / 09.04.2025
«Интер» «Бавария»ни қарши ҳужумларда жазолади
03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди
14:17 / 30.01.2025