Ўзбекистон Уммон билан ўйинлардаги мағлубиятлар сериясини тугатди (видео)
Осиё Кубоги «F» гуруҳида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Уммонга қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Эктор Купернинг илк расмий учрашувида қўлга киритилган ушбу ғалаба билан Ўзбекистон Уммонга қарши баҳслардаги мағлубиятли серияга барҳам берди. Бунга қадар томонлар жами беш маротаба тўқнаш келган бўлиб, сўнгги тўртта учрашув араблар фойдасига ҳал бўлган, кетма-кет учта ўйиндан буён Ўзбекистон Уммон дарвозасига йўл топа олмаётган эди. Эндиликда, 6та ўйиндан кейин ўртадаги тўплар нисбати тенглашди – 9:9.
Шуниндек, кечаги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА таснифига киритилган барча ўйинлардаги 450-голини урди – бу гол муаллифи жаримадан ҳисобни очган жамоа сардори Одил Аҳмедов бўлди. Бу ўйинда терма жамоа ўз дарвозасидан 300-маротаба тўп олиб чиқди. Демак, ФИФА реестрида Ўзбекистоннинг 266та ўйинда қайд этган тўплар нисбати 451-300ни ташкил этмоқда. Жамоа жами 121 ғалаба, 52 дуранг ва 83та мағлубият қайд этган.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Мавзуга оид
21:06
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси ўз ўрнида қолди
18:51 / 21.11.2024
Таҳлил. Миллий жамоада «3-4-3»ни қандай ишлатяпмиз?
13:11 / 21.11.2024
We Global Football: Ўзбекистон Осиёдан ЖЧ-2026га тўғридан тўғри йўлланмага эга чиқиш учун 4-даъвогар
15:20 / 20.11.2024