Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Безослар можароси бўйича янги маълумот берди
Американинг Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос рафиқаси Маккензи Безос ажрашиш жараёни ўз ниҳоясига етганидан сўнг эри мол-мулкининг ярмини олади. Бу ҳақда TMZ портали хабар бермоқда.
Нашрдан айтишларича, Безослар ажрашиш учун ариза топширган Вашингтон штати қонунларига биноан, биргаликда ишлаб топилган мулк эр-хотин ўртасида тенг равишда тақсимланади. Бунга ягона тўсиқ никоҳ шартномаси бўлиши мумкин, аммо TMZ маълумотларига кўра, Жефф ва Маккензи ўртасида бундай келишув мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bloomberg агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Жефф Безоснинг хотини Маккензи Безос ажрашиш жараёнидан сўнг дунёдаги энг бой аёлга айланиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди
13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди
07:50 / 29.04.2025