Жаҳон | 17:28 / 11.01.2019
23835
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда дунёдаги энг катта доира ясалди

Фото: Asia-Plus

Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли Саиднодир Ҳайдаров мусиқа асбоблари устаси саналади. У дунёдаги энг йирик доирани ясаш устида қарийб 100 кун ишлади, дея хабар бермоқда Азия-Плюс.

Доира — ўзбек, тожик, уйғур ва бошқа шарқ халқларининг чолғу асбоби. Гардиши ўрик, ёнғоқ ёғочидан ясалади. Гардиши устидан ташқари томондан тери билан қопланади. Гардишнинг ич томонига танбурникига ўхшаш ҳалқачалар осилади. 

Доиранинг асосий қисми (гардиши) ток занги, сўнгги йилларда заранг, акация, баъзан тол дарахтларидан ишланади. Гардишнинг ташқи томонига бузоқ, той ёки эчкининг ошланган териси қопланади. Ички томонига эса танбурникига ўхшаш маъдандан ишланган ҳалқачалар осилади. Доиранинг ҳалқасиз турлари ҳам мавжуд.

Саидносир томонидан ясалган доиранинг диаметри - 1,7 метр. У 34 килограмм оғирликка эга. 

«Дарвоқе, бу менинг иккинчи уринишим - ўтган йил бошида шогирдларим билан диаметри 1,5 метр бўлган доирани яратдим. Кейин ўз рекордимни янгилашга қарор қилдим ва 20 сантиметрга каттароқ доира ясадим», - дейди уста.

 

Мавзуга оид