Спорт | 14:45 / 11.01.2019
3544
1 дақиқада ўқилади

Япония олимпия қўмитаси раиси коррупцияда айбланмоқда

Фото: AP Photo/Alastair Grant

Франциялик терговчилар Япония олимпия қўмитаси раҳбарига коррупция бўйича айблов эълон қилди. Бу ҳақда Le Monde газетаси хабар бермоқда.

Газетанинг қайд этишича, айблов 2020 йилги олимпия ўйинлари пойтахтини танлаш бўйича очилган коррупция иши доирасида эълон қилинган.

Терговчиларнинг билдиришларича, Токионинг 2013 йилдаги ғалабаси махфий банк операциялари натижасидир. Ушбу операциялар Африка вакилларининг овозини сотиб олиш учун амалга оширилган.

Навбатдаги ёзги олимпиада ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтади. Токио 2013 йил 7 сентябрда ХОҚнинг 125-сессиясида олимпиада пойтахти деб эълон қилинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид