Спорт | 15:24 / 12.01.2019
34015
2 дақиқада ўқилади

Голни нишонлаган ёш болакай ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди

Севимли жамоаси учун қувонаётган ёш болакай тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда қарийб икки миллион маротаба томоша қилинди. Ролик Sportbible’нинг Twitter-аккаунтида пайдо бўлган.

Ўйинни томоша қилиш вақтида болакай чапак чалган, дарвоза тўрига киритилган тўпдан сўнг голни нишонлаб, хона бўйлаб югурган ва қўлини тепага кўтарган. Болакай Шотландия чемпионатининг «Рейнжерс» — «Селтик» учрашувини томоша қилди, унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фойдаланувчилар ёш ишқибознинг ҳиссиётларига баҳо беришди. «Агар менинг жияним шу болакайга ўхшаб содиқ ишқибоз бўлмаса, унда у менинг ҳафсаламни пир қилган бўлади», - дея ёзган юзерлардан бири. «Бу ҳиссиётли ишқибоз менинг 10 ёшдаги пайтимни эслатиб юборди, ўшанда мен ҳаётимдаги энг даҳшатли қарорни қабул қилдим ва футбол томоша қила бошладим», - дея муносабат билдирган бошқа фойдаланувчи.

Мавзуга оид