Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматбаҳо металлар ёмбиси савдоси йўлга қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги ва “Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда 2019 йил 1 апрелгача бўлган муддатда илғор хорижий тажриба таҳлиллари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги масалалар:
тегишли ишлаб чиқариш базасига эга бўлган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган корхоналарда қимматбаҳо металлар ёмбиси ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
ташкилотлар — заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга лизинг асосида қимматбаҳо металлар берилиши механизмини жорий этиш;
заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслардан тўғридан-тўғри шартномалар асосида, шунингдек, қимматбаҳо металлар парчаси ва қайта ишланган қимматбаҳо тошларни юридик ва жисмоний шахслардан шартнома асосида сотиб олиш ҳуқуқини бериш;
қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳамда тижорат банклари тармоқлари орқали бевосита қимматбаҳо металларни заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарига сотиш нархини шакллантириш;
Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари орқали конвертация қилинадиган валюта ўрнини босувчи инвестиция воситаси - нақдсизлаштирилган металл ҳисоб рақамлари очиш учун қимматбаҳо металлардан кенг фойдаланиш мақсадида металлар ёмбиси савдосини йўлга қўйиш бўйича таклифлар киритади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:23 / 21.04.2025
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди
14:00 / 09.04.2025
Ўзбекистонда уч йилда ноёб металлар бўйича 76 та лойиҳа амалга оширилади
09:14 / 26.02.2025
Трамп Россиянинг нодир металларидан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватлади
09:28 / 28.01.2025