Трамп бюджет инқирозини ҳал қилиш устида бир ўзи ишлаётганини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп қатор ОАВларнинг президент маъмуриятида тартибсизлик ҳукм сураётгани ва бюджет инқирозини бартараф қилиш борасида режа йўқлиги ҳақидаги хабарларини инкор этди.
"Ҳозиргина Amazon бошқарадиган The Washington Post газетасининг ёлғончи мухбири Оқ уйда тартибсизлик ҳукм сураётгани ва "шатдаун"ни бартараф қилиш бўйича ҳеч кимда режа йўқлигини айтганини кўрдим. Ёлғончи ОАВ доим тартибсизлик ҳақида гапиради, аслида у йўқ бўлса ҳам", деб ёзди АҚШ раҳбари ўз Twitter аккаунтида.
"Аслида Оқ уйда мендан бошқа деярли ҳеч ким йўқ, менда эса "шатдаун" бўйича режа бор. Аммо бу режани тушуниш учун аввало сайловларда ғалаба қозонганимни ва Америка халқининг хавфсизлигини таъминлашга ваъда берганимни тушуниш лозим. Бу ваъданинг бир қисми жанубий чегарада девор қуриш эди. Сайлов оқибатга эга!", дея қайд этди у.
Шатдаун — АҚШ федерал ҳукумати ишининг вақтинча тўхтатилиши 22 декабрдан буён давом этмоқда. Бунга демократлар ва республикачиларнинг Мексика билан чегарада девор қурилиши сабабли бюджет борасида келиша олмаганликлари сабаб бўлди. Республикачилар бу мақсад учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилишини қўллаб-қувватлаётган бўлса, демократлар 1,3 млрд долларга рози бўлишмоқда.
Айни вақтда ички ишлар, қишлоқ хўжалиги, уй қурилиши ва шаҳарни ривожлантириш, савдо, миллий хавфсизлик ва молия вазирликлари, давлат департаменти молиялаштиришсиз қолди.
Мавзуга оид
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
11:30 / 23.09.2024
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024