Абдулазиз Комилов Жумахон Ғиёсов билан учрашди
2019 йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг қарорига биноан 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимини бажаришга киришган Жумахон Ғиёсов билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, вазир Тожикистон Республикаси вакилининг уч йиллик муддатга ушбу лавозимга киришгани билан табриклаган ва Ўзбекистон томонидан терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашишда аъзо давлатлар ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ШҲТнинг асосий органи ҳисобланувчи МАТТ фаолиятига муҳим аҳамият қаратилишини таъкидлаган.
Учрашувда тарихан қисқа муддат ичида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан МАТТ фаолиятини институционал ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида улкан ишлар қилингани, натижада у ўз олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли амалга оширишга қодир тузилма сифатида шакллангани қайд этилди.
Суҳбат давомида 2019 йилда ШҲТ МАТТ доирасида ўтказиладиган тадбирлар ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
15:50 / 20.01.2024
Абдулазиз Комилов Брюсселда ЕК раҳбарининг бош маслаҳатчиси билан учрашди
12:52 / 20.01.2024