Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда Канада бош вазирининг “эгизаги” топилди
Афғонистондаги истеъдодлар шоуси Afghan Star иштирокчиси Абдулсалом Мафтун Канада бош вазири Жастин Трюдога ўхшашлиги сабабли ўз юртидан ташқарида ҳам машҳурлашиб кетди. “Афғонистон юлдузи” номига даъвогарнинг ўзи Канада бош вазири ҳақида илк бор танлов ҳакамидан билган.
Афғон қўшиқчисининг Трюдога ўхшашлигини айтганлардан бири танловнинг канадалик ҳаками Кайс Улфат бўлган. Қўшиқчининг ўзи Канада бош вазирига ўхшашлиги унга шоуда ғалаба қозонишга ёрдам беришига ишонмоқда. “Одамлар менинг исмимни эсларидан чиқариб қўйганлар ва энди барча мени “Жастин Трюдо” деб атамоқда”, деб айтган Мафтун.
Мафтуннинг репертуари романтик халқ қўшиқларидан ташкил топган. У танловдаги иштирокигача тўйлар ва туғилган кунларда қўшиқ куйлаб ва турли мусиқий асбобларда мусиқа ижро этиб пул топган.

Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025