Гурланда ҳоким ёрдамчиси ва МТМ мутахассиси қўлга олинди

Фото: Shutterstock
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Гурлан туман прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, унда Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига Гурлан туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ходимлари томонидан У.К.нинг кўрсатмасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси М.М. туман ҳокими ёрдамчиси У.К. билан учрашиб олдиндан келишилган 600 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар У.К. ва М.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

10:53 / 22.04.2025
Жомбой тумани ФВБ бошлиғи пора билан ушланди

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

16:39 / 18.03.2025
Сирдарёда ИИБ бошлиғи ўринбосари жиноий жазога тортилди

19:19 / 14.03.2025