Жаҳон | 18:05 / 17.01.2019
8624
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда 2018 йилда ўн мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва жароҳатланди

Фото: AP Photo/Massoud Hossaini

2018 йилда Афғонистондаги низолар оқибатида 10 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва жароҳатланди. Бу ҳақда Human Rights Watch ташкилотининг расмий сайтида маълум қилинди.

Ҳисоботда айтилишича, ўтган йилнинг октябрида мамлакатдаги парламент сайловлари ўтказилган кунлари 400дан ортиқ киши ҳалок бўлган ёки жароҳатланган.

Ташкилотнинг маълумотига кўра, 2018 йилда Афғонистонда 14 нафар журналист ҳалок бўлган. 

Таъкидланишича, ўтган йили АҚШ ва Афғонистон ҲҲК авиазарбалари натижасида 600дан ортиқ киши ҳалок бўлган ёки жароҳатланган бўлиб, уларнинг 60%и аёллар ва болалардир.  
Ҳисоботда қайд этилишича, "Вилоят Хуросон" жангари гуруҳи Афғонистондаги шиалар жамоатчилигига қарши  2018 йил давомида кўплаб хуружларни амалга оширган. Шунингдек, толибларнинг ҳужумлари оқибатида юзлаб тинч аҳоли ўлдирилган ва ярадор бўлган.

Мавзуга оид