Ўзбекистон | 14:23 / 17.01.2019
64493
2 дақиқада ўқилади

Пўлат Бобожонов: биз интернетни мунтазам равишда кузатиб боряпмиз

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ЎзА'га берган интервьюсида айтишича, ички ишлар органлари интернет тармоқларини мунтазам равишда кузатиб бормоқда.

«Биз Интернет тармоқларини мунтазам равишда кузатиб бориб, ички ишлар ходимларига нисбатан билдирилган ҳар бир фикрнинг асослилигини текшириб, синчковлик билан ўрганиб боряпмиз. Сафимизни нопок ходимлардан тозалашга қаратилган тадбирлар келгусида ҳам қатъият билан давом эттирилади», - деди у. 

Қайд этилишича, ўтган йил ички ишлар органлари учун ислоҳотларга бой йил бўлган. Давлат раҳбарининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси тасдиқланган.

«Эндиликда Президентимиз қайд этганидек, биз қанчалик қийин бўлмасин, чекка-чекка ҳудудларда ҳам “Жиноят ҳақиқати ва адолати” тамойилини албатта жорий этишимиз керак. Яъни жиноят сўзсиз фош этилиши ва айбдор жазоланиши шарт», - дейди Пўлат Бобожонов. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пўлат Бобожонов ИИВда зўравонлик ва қийноққа солишга қарши қандай кураш олиб борилаётганини айтганди.

Мавзуга оид