Жаҳон | 20:47 / 18.01.2019
11486
1 дақиқада ўқилади

Муҳожирларнинг катта гуруҳи Мексикадан ерости йўли орқали АҚШга ўтди

Фото: AFP 2019 / Guillermo Arias

АҚШда бошпана олишни истаган 376 нафар кишидан иборат муҳожирлар гуруҳи Аризона штати Сан-Луис шаҳри яқинидаги девор остидан қазилган ерости йўли орқали чегарани кесиб ўтди. Бу ҳақда АҚШ божхона ва чегара хизмати вакилларига таяниб ABC хабар қилди.

Қайд этилишича, воқеа душанба куни содир бўлган ва муҳожирлар ҳукуматга таслим бўлган.

Божхона хизматининг маълумотларига кўра, чегарани кесиб ўтганларнинг 179 нафари болалардир.

Ҳозирда Мексика-АҚШ чегарасида Марказий Америка мамлакатларидан келган бир неча минг муҳожир тўпланган. Турли маълумотларга кўра, Тихуана ва Мехикали шаҳарларида Ҳондурас, Гватемала ва Сальвадордан келган 6-9 минг нафар муҳожир бор.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид