Ўзбекистон | 09:04 / 18.01.2019
7685
2 дақиқада ўқилади

Президент ҳузурида Эксперт кенгаши ташкил этилмоқда 

Ўзбекистон Республикаси Президенти “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни маслаҳат ва экспертлик жиҳатидан таъминлашни амалга ошириш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги икки ой муддатда қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳасини киритади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши таркиби, бунда унинг таркибига муваффақиятга эришган тадбиркорлар, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, жумладан, хорижий давлатлар фуқаролари ва хориждаги ватандошларни киритиш назарда тутилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом.

Мавзуга оид