Спорт | 10:38 / 19.01.2019
23933
1 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов: «Катта иштиёқ эвазига Австралия тўсиғидан ўта оламиз»

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов Австралияга қарши ўйиндан олдин ЎФА матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Японияга қарши терма жамоамиз яхши ўйнади. Аммо мағлубиятга учраш ҳамиша ёқимсиз. Футболда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Терма жамоада ички муҳит аъло даражада, барча кейинги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. 

Олдинга қараб интилиш кераклигини барча яхши тушуниб турибди. 21 январь куни бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди, унда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, бошқа йўл йўқ. 

Осиё Кубогининг амалдаги соҳибини таслим этиш осон эмас, албатта. Австралия - кучли терма жамоа. Аммо катта иштиёқ эвазига бу тўсиқдан ўта оламиз, деб ўйлайман. Ортимизда бутун Ўзбекистон қўллаб-қувватлаб турганини ҳис қилмоқдамиз. Бу бизга жуда катта куч бермоқда. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ!», - деди Одил Аҳмедов.

Мавзуга оид