Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Австралия учрашувини бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи маълум
21 январь куни Осиё Кубоги нимчоракфинали доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади. Учрашув Ал-Айн шаҳридаги «Халифа бин Зайд» стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Мазкур баҳсни қатарлик ҳакам Абдулраҳмон Иброҳим ал-Жассим бошқариб боради. Унга ён чизиқларда ҳамюртлари Толиб Салим ал-Маррий ва Сауд Аҳмад ал-Мақола ёрдам беришади.
Дарвоза ортида қатарлик Хамис Муҳаммад ал-Маррий ва Аҳмад Абу Бакр Саид ал-Каф ишлайди. Тўртинчи ҳакам Дения Гедара Палита — Шри-Ланкадан.
Мавзуга оид
23:40 / 20.04.2025
Осиё Кубоги U-17. Турнирининг энг яхшилари аниқланди
01:32 / 07.04.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
22:07 / 06.04.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Хитой билан ўйинда камбэк қилди
09:37 / 04.04.2025