Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ва Саудия Арабистони умумий криптовалюта яратишни режалаштирмоқда
БАА ва Саудия Арабистони стратегик шерикликни мустаҳкамлаш доирасида умумий криптовалюта яратиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда БААнинг WAM ахборот агентлиги маълум қилди.
Бу ташаббус ҳақида БАА-Саудия Арабистони мувофиқлаштириш кенгаши ижроия қўмитасининг Абу-Дабидаги йиғилишида маълум қилинди. 2018 йил ёзда икки давлат томонидан ташкил этилган кенгашга Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бошчилик қилмоқда.
Криптовалютани татбиқ қилишдан мақсад трансчегаравий тўловларни енгиллаштириш, технологияларни ривожлантириш, киберхавфсизлик соҳасида хатарларни баҳолаш ва ягона валютанинг монетар сиёсатга таъсирини ўрганиш деб айтилган. Дастлабки босқичда криптовалютадан икки давлатнинг марказий банклари ва тижорат банклари фойдаланиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
19:00 / 19.05.2025