Россиялик боксчи Сергей Ковалёв 4 йилга қамалиши мумкин
Ярим оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв АҚШда аёлни дўппослашда айбланмоқда.
Воқеа июнь бошида юз берган. Жабрланувчи аёлнинг айтишича, боксчи бир базмда унга хушомад қилган, бироқ рад жавобини олгач, аёлга нисбатан куч ишлатган. Оқибатда аёлнинг бурни синган, мияси чайқалган ва бўйин диски силжиган.
Полиция боксчини дарҳол қўлга олган. Дастлабки суд жараёнида россиялик айбини тан олмаган. Кейинги суд жараёни март ойига кўчирилган. Ковалёв ушбу қилмиш учун 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Россиялик профессионал рингда 36 та жанг ўтказиб, 32 тасида ғалаба қозонган. Ковалёв сўнгги жангида колумбиялик Элейдер Альваресга мағлуб бўлиб, WBO чемпионлик камарини бой берган. Февралда унинг Альваресга қарши реванш жанги ўтказиши белгиланган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024