Ўзбекистон | 10:24 / 21.01.2019
4441
3 дақиқада ўқилади

2018 йилда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 146,83 трлн сўмга тенг бўлди 

Фото: KUN.UZ

2019 йил 1 январь ҳолатига, 323,5 минг фаолият кўрсатаётган ташкилот ва корхоналардан 213 мингга яқини хизматлар соҳасида фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналар умумий сонида 153 мингдан ортиғи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. 2019 йил 1 январь ҳолатига уларнинг улуши 72,2%ни ташкил этди.

2019 йил 1 январь ҳолатига хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар (33,3%) юқори улушни эгаллайди.

Яқин ва узоқ хориж давлатлари билан, шунингдек туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш яшаш ва овқатланиш хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар сонининг ўсишига таъсир кўрсатди. Уларнинг улуши 9,3%ни ташкил этди.

Ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар умумий сонидаги улуши 6,2%ни ташкил этди.

Ахборот фаолияти билан шуғулланувчи ва алоқа хизматларини кўрсатувчи фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,3%га тенг бўлди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,2%ни ташкил этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь-декабрь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 146836,3 млрд сўмга тенг бўлди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,4%ни ташкил этди

Кўрсатилган бозор хизматлари таркибида транспорт хизматлари (29,5%), савдо хизматлари (26,9%), молиявий хизматлар (14,4%) ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши (6,6%) устунликка эга.

2018 йил январь-декабрь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 28,2 трлн сўмга ошди. Жорий йилнинг олдинги (2018 йил январь-ноябрь ойлари) даврига нисбатан хизматлар ҳажми 14,1 трлн сўмга кўпайди.

Жорий йилнинг олдинги даврига нисбатан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг ўсишига транспорт хизматлари (3,9 трлн сўмга), савдо хизматлари (3,6 трлн сўмга), молиявий хизматлар (2,3 трлн сўмга) ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш (0,9 трлн сўмга) каби хизматлар ҳажмининг ошиши асосий омиллардан бири ҳисобланади. 

Энг юқори ўсиш суръатлари меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (128,9%), молиявий хизматлар (125,8%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (115,6%), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (114,9%), таълим соҳасидаги хизматлар (110,7%) каби хизмат турларида қайд этилди. 

Нисбатан пастроқ ўсиш суръатлари шахсий хизматлар (102,8%), кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (103,3%) ва транспорт хизматлари (103,9%) каби хизмат турларида кузатилди.

Кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг деярли учдан бир қисмини транспорт хизматлари ташкил этади. 2018 йил январь-декабрь ойларида унинг улуши 29,5%ни ташкил этди. Шу билан бирга, энг юқори улушларни савдо хизматлари (26,9%), молиявий хизматлар (14,4%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,6%) эгаллайди.

Мавзуга оид