Жаҳон | 00:12 / 22.01.2019
16935
1 дақиқада ўқилади

Керчь бўғозида икки кеманинг ёниши қурбонларга олиб келди

Керчь бўғозида Танзания байроғи остида сузувчи “Канди” ва “Маэстро” кемаларида ёнғин чиқди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Ёнғин оқибатида 11 денгизчи ҳалок бўлган, 12 киши қутқарилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки кемада жами 31 денгизчи бўлган. Улар ёнғин бошлангандан кейин кемаларни тарк этишга мажбур бўлишган.   

Маълумотларга кўра, танкер ва газ ташувчи кема ёнган. Ёнғин бир кемадан иккинчисига ёнилғи ўтказилаётганда юз берган. Қутқарув операциясида 7 та кема иштирок этган.

Маълум қилинишича, бўғозда кемачилик одатдаги тартибда амалга оширилмоқда. 

 

 

Мавзуга оид