Эрдўған Керчь бўғозидаги ёнғинда 16 туркиялик ҳалок бўлганини маълум қилди
21 январда Керчь бўғозида “Маэстро” ва “Канди” танкерларида чиққан ёнғин оқибатида 16 нафар туркиялик денгизчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
“Имкониятдан фойдаланиб, Керчь бўғозида иккита кема тўқнашуви оқибатида денгизчилар ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирмоқчиман. Маълумки, воқеада Туркиянинг 16 фуқароси ҳалок бўлган”, деб айтган Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан Кремлдаги учрашув очилишида.
Эрдўған жабрланувчиларни қутқаришда кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирган.
Шунингдек, воқеа оқибатида Ҳиндистоннинг 6 фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинган.
Маълум қилинишича, Ҳиндистоннинг яна 6 фуқароси бедарак йўқолган, 4 фуқароси қутқарилган. Таъкидланишича, танкерларнинг ҳар бирида 8 нафардан ҳиндистонлик бўлган.
Суюлтирилган газ ортилган танкерларда Қора денгизнинг нейтрал сувларида ёнғин чиққан. Танзания байроғи остида сузувчи танкерлар Қримдаги Такил бурнидан 15 денгиз мили узоқликда лангарда турган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бир кемадан иккинчисига ёнилғи ўтказилаётганда юз берган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024