Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ ағанаган “шакарли” “КамАЗ” бўйича маълумот берди
Бугун, 23 январь куни, соат тахминан 13.00да Тошкент халқа автомобиль йўлининг Яшнобод туманидаги “Водий” кафеси ёнидан ўтган қисмида “КамАЗ” ва “Жигули” машиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этилди.
“КамАЗ” ҳайдовчиси, 28 ёшли Салоҳиддин Ю. олдинда ҳаракатланаётган автомобилларни қувиб ўтиш чоғида бошқарувни йўқотган ва йўл четида турган “Жигули” енгил автомобили билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида “КамАЗ” ағанаб, унга ортилган қоплардаги шакар маҳсулоти пастга тўкилган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким жабрланмаган: “Жигули” автомобилида тўқнашув пайтида ҳеч ким бўлмаган, “КамАЗ” ҳайдовчиси ҳам соғ-саломат, дейилади ИИББ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz’да “Қўйлиқда шакар тўла “КамАЗ” “Жигули” устига ағанади” номли хабар ва воқеадан кейинги вазият тасвирланган видеолавҳа эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда
14:37 / 31.07.2024
Қўйлиқдаги овқат бозори фаолияти тўхтатилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024