Жаҳон | 08:08 / 23.01.2019
6759
1 дақиқада ўқилади

Перунинг собиқ президенти Фухимори яна қамоққа қайтарилмоқда – ОАВ

Фото: AFP 2019 / Ernesto Benavides

Перунинг собиқ президенти, аввалроқ афв этилиб қамоқдан озод қилинган Альберто Фухимори жазони ўташни давом эттириш ва бир вақтда даволанишдан ўтиш учун қамоққа қайтарилмоқда. Бу ҳақда Comercio портали маълум қилди. 

Перунинг пенитенциар тизими миллий институти олий судининг тегишли қароридан кейин Фухимори “Барбадильо” турмасига жойлаштирилади.

2018 йил октябрда Перу олий суди коррупция ва бошқа жиноятлар учун 25 йилга озодликдан маҳрум этилган 80 ёшли Фухиморини афв этиш қарорини бекор қилган. Шундан кейин у бетоблиги сабабли тез ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Фухимори 2017 йил охирида мамлакатнинг собиқ президенти Педро Пабло Кучински томонидан афв этилганди.

Япон миллатига мансуб бўлган Фухимори 1990 йилдан 2000 йилгача Перуга раҳбарлик қилган. 

Мавзуга оид