Онлайн транзакциялар миқдори 2 трлн сўмгача ўсди

Фото: Pinterest
Ягона умумреспублика процессинг марказининг статистик маълумотларига биноан, 2018 йилнинг 4-чорагида e-commerce транзакциялар сони 72,1 млн.ни ташкил этиб, 2018 йилнинг ўтган 3-чорагидаги 69,8 млн.лик ҳолатига нисбатан 3,3% лик ўсишни қайд этди.
4-чоракда электрон коммерция бўйича амалга оширилган транзакцияларнинг жами миқдори 2,017 трлн. сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг 3-чоракида қайд этилган 1,611 трлн. сўмга нисбатан 25,2%га ўсишни кўрсатмоқда.
Муомалага чиқарилган пластик карталарнинг умумий сони бўйича эса, 4-чоракда қайд этилган 1 038 336 та пластик карта сони, жорий йилнинг 3-чоракида қайд этилган 817 179 та пластик карталар сонига нисбатан 27%лик ўсишни намоён этди.
Мавзуга оид

16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди

16:53 / 24.03.2025
Ер аҳолиси тахмин қилинганидан бир неча миллиард кўпроқ бўлиши мумкин – тадқиқот

13:30 / 24.03.2025