Жаҳон | 00:10 / 26.01.2019
26313
1 дақиқада ўқилади

Мадурони Кремль билан боғлиқ хусусий ҳарбийлар қўриқламоқда – Reuters

Венесуэлага оммавий норозиликлар фонида мамлакат президенти Николас Мадуронинг хавфсизлигини кучайтириш учун “Кремль билан боғлиқ” хусусий ҳарбийлар келди. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлда бундай маълумот йўқлигини айтган.

Таъкидланишича, шу компания аъзолари Сурияда россиялик ҳарбийларни қўллаб-қувватлаган.  

Венесуэлага келган ҳарбийларнинг сони 400 нафарга етиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид